Республикамизда «Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисида»ги умумий техник регламентига мувофиқ, электр машиналар, электротехника жиҳозлари, ҳисоблаш техникалари, автомобил воситалари, радиоэлектрон жиҳозлар, медицина техникалари маҳсулотларни электромагнит мослашувчанлигини баҳолаш белгиланган.
“Ўзстандарт” агентлиги бу борада, Чехиянинг “EXPORTA” компанияси билан ҳамкорликда синов лабораторияси ташкил этилди.
Мазкур соҳа бўйича Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган “Электромагнит мослашув маркази” ҳамда "UNICON.UZ" фан-тадқиқот маркази ходимлари иштирокида янги лаборатория биносида учрашув ўтказилди.
Лаборатория томонидан ўзлаштириладиган халқаро стандартларни қабул қилиш ва амалиётга жорий этиш, лаборатория имкониятларини белгилаш ҳамда келгусида лабораторияни халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.