«Ўзстандарт» агентлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматларга халқаро стандартлар, техник регламентлар, Жаҳон савдо ташкилоти ва Евро Осиё иқтисодий иттифоқи ҳамда хорижий давлатлардаги талаблари юзасидан махсус ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналар, ёш тадбиркорлар ва экспортёр корхона раҳбарлари иштирок этди.

Корхона масъуллари халқаро стандартларни жорий этиш, экспортга кўмаклашиш, Глобал ГАП, Органик ва Оэко-Тех стандартлари асосида экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва вилоят экспорт салоҳиятини ошириш борасида дуч келаётган муаммолари бўйича саволларига жавоб олдилар.

Семинарда тадбиркорларга «Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишда халқаро стандартларнинг аҳамияти бўйича» методик қўлланма, Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида маҳсулот турларига қўйиладиган мажбурий талаблари юзасидан методик қўлланма ҳамда «Стандарт» журналлари тарқатилди.