Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассислари томонидан ҳудудларда «Метрология тўғрисида»ги қонуни, ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини амалга татбиқ этиш мақсадида тизим ходимларига калибрлаш йўналишида ўқув курслари ташкил этилди.
Унда «Электр ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича» ҳамда «Куч ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича» мавзуларида ўқув машғулотлари олиб борилади.
Семинарда Бухоро, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси филиалларининг мутахассислари иштирок этмоқда.