Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Метрология соҳасида инновацион лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон миллий метрология институтида миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш, уларни халқаро даражада солиштириш ва метрология соҳасида илмий тадқиқотлар амалга оширилаётгани ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда метрология соҳасига доир илмий лойиҳаларга давлат грантларини ажратиш каби масалалари юзасидан маълумот берилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида  институт томонидан 87 366 дона ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтказилди. Кўрсатилган метрологик хизматлардан 83 467 дона қиёслаш, 2 865 дона аттестация ва 1 034 дона калибрлаш ишларини ташкил этади.

 Юридик ва жисмоний шахсларнинг 28 473 та мурожаатларига асосан электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш ишлари амалга оширилди.