“UzTest” маркази қошидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш лабораторияларини моддий техник базасини модернизация қилиш мақсадида Германиядан лаборатория ускуналари ва лаборатория жиҳозлари ўрнатилмоқда.
Тошкент шаҳридаги синов лабораториясида ускуналар тўлиқ ўрнатилди. Бугунги кунда Хоразм, Бухоро ва Наманган вилоятларида ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ускуналарни ўрнатиш жараёнида ходимларни ускуналар билан ишлаш бўйича малака-кўникмалари ҳам оширилмоқда.