Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги "Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 699-сон қарори талабларига мувофиқ, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш-монтаж ишларининг сифатини яхшилаш мақсадида, қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлашда халқаро ISO 9001, ISO 14001 ва ISO 45001 стандартларни жорий қилишга аҳамият қаратилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш идораларининг рўйхати ҳамда улар ҳақидаги бошқа қўшимча маълумотлар билан «Аккредитация маркази» давлат унитар корхонасининг расмий сайтида (https://akkred.uz/reestr?page=...) танишишингиз мумкин.

Қўшимча равишда, ушбу сайтлар фойдаланишга қулай бўлиб, у ерда жойлашган маълумотлар доимий равишда янгиланиб борилишини маълум қиламиз.

Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси.