Ҳозирги кунда техник регламентлар сони 53 тани ташкил этмоқда. Жорий йил якунига қадар ЕОИИ да қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлмаган 26 та техник регламентларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган 11 та техник регламентни ЕОИИ да ўхшаш техник регламентлар билан уйғунлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.