Истеъмолчи маҳсулот харид қилаётганда албатта унинг қадоғидаги маълумотлар билан танишиши лозим. Белгиланган меъёрларга асосан маҳсулот ёрлиғидаги маълумотлар аниқ ва давлат тилида бўлиши талаб этилади. Айниқса озиқ-овқат маҳсулоти ёрлиғидаги маълумот истеъмолчида шубҳа уйғотса,ушбу маҳсулотни харид қилмаган маъқул.

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти талабларининг бажарилиши ўрганилди.

Пойтахтимиздаги савдо растасида сотилаётган “MOS PROD TORG” МЧЖ томонидан юртимизга импорт қилинган Россия давлатида ишлаб чиқарилган «Останкино-новый стандарт» МЧЖ, «Стародворские колбасы», ва «Останкинский мясоперерабатывающий комбинат» томонидан ишлаб чиқарилган колбаса ва сосиска маҳсулотлари ёрлиғида озиқлик қиммати (углеводлар миқдори) тўлиқ ёритилмаганлиги, ёрлиғидаги маълумотни ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги ва маркировкаси Давлат тилида бўлмаганлиги аниқланди.

“MOS PROD TORG” МЧЖ номига мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб берган сертификатлаштириш идораси масъул ходимларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.