Арматурали прокат харид қилганда қуйидагиларга эътибор қаратинг.

  • Мувофиқлик сертификати мавжудлиги;
  • Маҳсулот тўпининг лаборатория синов баённомаси мавжудлиги;

Маҳсулот ўрами икки четида ёрлиқ, унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

  • Ишлаб чиқарган мамлакат;
  • Ишлаб чиқарувчи корхона номи;
  • Юридик манзили;
  • Маҳсулот номи:
  • Арматурали прокат синфи (масалан А240, А300, Ас300, А400, Ат400...);
  • Пўлат маркаси (масалан Ст3пс, 10 ГТ, 35 ГС, 25Г2С...);
  • Ишлаб чиқарилган санаси (ой, йил);
  • Қуйиш рақами (номер плавки);
  • Ўрамдаги маҳсулот вазни (кг);
  • Геометрик ўлчамлари;
  • Сақлаш шароити ёки манипуляция белгилари;
  • Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат рақами;
  • Сертификат тўғрисида маълумот (мувофиқлик белгиси);
  • Ёрлиқ ишончли, яхши ўқиладиган, яхши маҳкамланган, узоқ муддат турадиган бўлиши лозим.

Арматурали прокатнинг ҳар 1.8m. дан узоқ бўлмаган қисмида “Uz” белгиси, ишлаб чиқарувчи корхона товар белгиси ва прокат синфи кўрсатилган тамғаси бўлиши керак.

Манба: «Қурилишда қўлланиладиган, қора металлдан тайёрланган металл маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги Махсус техник регламент (MTR.010-2020)