«Ўзстандарт» агентлиги ва тизим ташкилотлари вакиллари иштирокида «Коррупцияга қаршимиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сир эмаски, сўнгги вақтларда амалга оширилаётган жиддий ислоҳотлар қаторида Ўзбекистон учун коррупцияга қарши курашиш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси ҳисобланади.

Жорий йилнинг февраль ойида Адлия вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан чек варақ тўлдириш орқали коррупциявий омилларни аниқлашни назарда тутувчи мутлақо янги тартиб жорий этилди.

Бунда, ҳужжатнинг ҳар бир нормаси ва қоидаси таҳлил қилиниб, коррупциявий омил бор ёки йўқлиги чеклистда акс эттирилади.

Семинарда ходимларга мазкур мавзулар юзасидан тўлиқ маълумотлар берилди.