«Ўзстандарт» агентлиги, Индонезия миллий стандартлар агентлиги, Индонезия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Индонезия муносабатларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этишда мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш каби долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Соҳа йўналишдаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси