Бугун «Ўзстандарт» агентлиги ва «ЎзТест» маркази ҳамкорлигида  «Ҳудудларда халқаро GLOBAL G.A.P стандартини жорий этишнинг афзалликлари» мавзусида GLOBAL G.A.P стандарти бўйича эксперт Актам Азизов иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Ўтказилган семинарда 60 дан ортиқ ҳудудлардаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон ва боғдорчилик хўжаликлари, экспортёр корхоналар ҳамда Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси мутахассислари иштирок этдилар.

Семинар якунида мавзуга оид савол ва таклифлар билдирилиб, мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Семинар баҳс ва мунозаралар асосида  якунланиб, бундай учрашувларни тизимли ташкил этишга келишиб олинди.

Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва

Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси