«Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида TÜV AUSTRIA TURK идораси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, стандартлаштириш, маҳсулотлар синови ва мувофиқликни баҳолаш соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, тармоқ соҳаларида стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, сифат миллий инфраструктурасини ривожлантириш, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, ахборот технологиялари соҳаларида юксак салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш, хорижий тажриба ошириш юзасидан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, TÜV AUSTRIA TURK компанияси вакиллари Стандартлар институти фаолияти ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг синов лабораториялари билан танишди.
Учрашув сўнгида TÜV AUSTRIA TURK вакиллари «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Агентлик ва унинг қуйи ташкилотлари тизимини ривожлантиришда зарур ишлар олиб боришга тайёр эканлигини билдирди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси