Президентимиз мамлакатда олиб борилаётган улкан қурилишларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида замонавий, тежамкор ва арзон қурилиш материали бўлган газобетон ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг фаолиятларига кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаган эди.

 «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров мазкур топшириқ ижроси бўйича Сирдарё вилоятида янги ташкил этилган "YANGIOBOD-BUNYODKOR-QURILISH" корхонасида бўлиб, газобетон ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Корхона раҳбари билан суҳбатда, ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари билан қизиқди ва ушбу масалаларда агентлик томонидан зарур ёрдам кўрсатилишини билдирди.