Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ходимлар иш самарадорлигини ошириш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги марказий аппарати ходимлари учун компьютер саводхонлиги бўйича онлайн ўқув курси бўлиб ўтмоқда.
Унда Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари кўмагида ходимларнинг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.