«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Д. Саттаров айтишича, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда жорий йилда 24 та газобетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Янги лойиҳа ташаббускорлари зарурий стандартлар билан таъминланди, маҳсулотни сифати ва рақобатбардошлилигини таъминлаш юзасидан тушунчалар берилди.

Ҳозирги кунда 10 та корхона фаолият юритмоқда ҳамда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 327 000 мни ташкил қилмоқда.

Янги лойиҳаларни ишга тушиши йилига қўшимча 2 000 000 мгазобетон ишлаб чиқариш имкониятини яратади.