“Ўзстандарт” агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Белгиядаги элчихонаси ва Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси   ҳамкорлигида Нидерландиянинг NH Logistic  компанияси бош ижрочи директори Теодорус Шреурс  ва ушбу компаниянинг Тошкентдаги ваколатхонаси Бизнесни ривожлантириш бўйича менеджери Лобар Мирсагатова билан учрашув ўтказилди.

Унда  мамлакатимизда мувофиқликни баҳолаш соҳасида олиб борилаётган  ислоҳотлар, хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар учун ушбу соҳада яратилаётган қулайликлар, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, барқарор, самарали ва яхлит тизимни яратиш мақсадида жорий этилган замонавий ахборот технологиялар юзасидан суҳбат бўлиб ўтди. 

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида Европа ва жаҳон тажрибасини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида NH Logistic  компанияси вакилларини мувофиқликни баҳолаш соҳасида қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Учрашув сўнгида NH Logistic  компанияси бош ижрочи директори Теодорус Шреурс  “Ўзстандарт” агентлиги вакилларига илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, мувофиқликни баҳолаш соҳасида Европа ва Жаҳон тажрибаси бўйича фикр алмашишга доим тайёр эканлигини билдирди.

«Ўзстандарт» агентлиги

Халкаро ҳамкорлик бошқармаси