«Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тизимга малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.
Унга кўра, «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг тизимидаги Департаментда мавжуд вакант лавозимларга меритократия, очиқлик ва муқобиллик тамойиллари асосида ишга қабул қилиш ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш жараёнида шаффофликни таъминлаш асосида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар мазкур порталдан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.