«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент ҳамда Стандартлар институти томонидан «Газобетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда стандартларни жорий қилиш, тайёр маҳсулотни сертификатлаштириш ва синовларини ташкил қилиш» мавзусида, қурилиш учун мўлжалланган газоблок (газобетон) ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан маҳсулотларининг сифатли ва мустаҳкам ишлаб чиқариш учун стандарт талаблари, халқаро меъёрлар, синовларни ўтказиш ҳамда сертификатлаштириш масалалари юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбир режасига кўра, соҳа вакиллари учун Департамент ҳамда Стандартлар институтининг етакчи мутахассислари семинар дарслари ўтказишди. 

Унда: 

•  Газобетон маҳсулотларига таллуқли стандартларни мазмуни ва моҳияти;

•  Газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассисларни стандартлаштириш, метрлогия ва сертификатлаштириш йўналишида тайёрлаш ва малакасини ошириш;

•  Газобетон маҳсулотларини синови ва сертификатлаштириш тартиби,

каби мавзулар қамраб олинган.

Семинар тренингда қатнашган иштирокчилар, маҳсулотнинг сифат кўрсатгичларини ошириш, стандартлар ва халқаро меъёр талаблари билан танишиш ва мутахассисларни тайёрлаш юзасидан берган барча саволларга жавоб олдилар.