«Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон давлатидаги элчихонаси ҳамкорлигида Ҳиндистон Стандартлар Бюроси (BIS) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг стандартлаштириш, маҳсулотлар синови ва мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон Техник ва Иқтисодий Ҳамкорлиги (ITEC) грант дастури бўйича фикр алмашилди.

Соҳа йўналишдаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

«Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси