«Ўзстандарт» агентлиги томонидан Республикамизнинг экспорт ва инвестиция салоҳиятини ривожлантириш мақсадида юртимиздаги “Next Generation Product” ва “Cotton Textile” корхоналарида халқаро стандарт жорий этилиб, халқаро стандартлар асосида маҳсулот синовлари амалга оширилди.

Натижада Next Generation Product МЧЖ ҚКда TUV NORD Baltik мувофиқликни баҳолаш идораси, Cotton Textile МЧЖда Siscertifications мувофиқликни баҳолаш идорасидан тегишли сертификат олиниб, СE маркировкасини қўллашга эришилди.

Ушбу СE маркировкаси маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини Европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришга ёрдам беради.

«Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси