Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Самарқанд филиали томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда «Самарқанд» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилувчи ва импорт маҳсулотларни олиб келувчи тадбиркорлар иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинарда мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги янгиликлар, экспортёр корхоналарга яратилаётган имтиёзлар тушунтирилди, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сонли, 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорларига алоҳида тўхталиб ўтилди.