«Ўзстандарт» агентлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлиги Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати иштирокида Халқаро савдо маркази (ITC, Женева) билан ҳамкорликда Жаҳон Савдо ташкилотининг «Савдодаги техник тўсиқлар» ва «Санитария ва фитосанитария чоралари» битимларига оид «Техник регламентларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳсулотларни тартибга тартибга солиш амалиёти» мавзусидаги видеоконференсалоқа орқали семинар ўтказилди.

 

Тадбирда соҳага оид қонунларни Жаҳон Савдо Ташкилотининг «Савдодаги техник тўсиқлар» ва «Санитария ва фитосанитария чоралари» битимларига оид талаблари билан уйғунлашуви ва такомиллашуви бўйича фикр алмашилди.

Тадбир натижаларига кўра, савдодаги техник тўсиқлар, санитар ва фитосанитар чоралар Битимларни талқин қилиниши ҳамда миллий қонунчиликни битимларига уйғунлаштириш бўйича Халқаро Савдо Маркази экспертлари томонидан доимий тренинг-семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

«Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси