Бугун эрта тонгдан республикамизнинг барча ҳудудларида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ўтказилиши белгиланган теварак-атрофни тартибга келтириш, ариқ-зовурларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва кўчат ўтқазиш ишларини «Ўзстандарт» агентлиги ходимлари ҳам уюшқоқлик билан бошлаб юборишди.
Наврўз байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтайди.