Бугун «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий қонунчиликни ЕОИИ меъёрлари билан уйғунлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлари юзасидан ахборот бердилар.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Савдо саноат палатаси ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қизғин таклиф ва тавсиялар асосидаги учрашувда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида муҳокама этилган масалалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.