Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга замонавий халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш муҳим ҳисобланади.
Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудлардаги 21 та корхонага, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология ва хорижий давлатларнинг талаблари билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилди. Амалий ёрдам натижасида маҳаллий маҳсулотларимиз Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Хитой Халқ Республикаси, Тожикистон давлатларига экспорт қилинишига эришилди.
Маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш бўйича маълумотлар олиш учун Экспортга кўмаклашиш бюроси (+998 71 20200 11, ички 1171) га мурожаат қилиниши мумкин.
Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси