Саноат ва истеъмол маҳсулотларни ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бир жараён бўлса, уларни экспортга тайёрлаш муҳим жараён ҳисобланади. Бу борада хорижий мамлакатларнинг ўзига яраша қатъий импорт талаблари мавжуд.
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан корхонабай ишлаш орқали халқаро стандартлар жорий этилиб, СE маркировкаси, FSSC 22000 ва халқаро ISO сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги фаолият кўрсатаётган "Europrint" Kokand МЧЖда FSSC 22000 ва халқаро
ISO стандартлари жорий этиш бўйича учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Стандартлар институти мутахассислари томонидан "Europrint" Kokand корхонаси масъулларига маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилангани ва албатта ушбу кўзланган мақсадларга эришишда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга бугунги кунда, экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича маълумот берилди.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси