Аёл ва баҳор сўзлари бир-бирига қанчалар яқин бўлганидек, гўзаллик ва мафтункорликда ҳам баҳорий юртимиз  аёлларининг латифликларига  ҳавас ила боқади.

Ўзлари гўзал бўлган ҳолда, оилада маҳалла ва жамиятимизнинг турли соҳаларида фидоийлик билан меҳнат қилиб, ижобий муҳит яратиб келаётганликлари алоҳида эътирофга лойиқ.

8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан «Ўзстандарт» агентлигида «Аёл борки, олам мунаввар» деб номланган маърифий учрашув ташкил этилди.

Учрашувда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида хотин-қизларнинг ўрни сезиларли бўлаётгани таъкидланиб, уларга совғалар улашилди.