Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида, Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон миллий метрология институти ва Белоруссия давлат метрология институти (БелГИМ) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.
БелГИМ билан имзоланган мазкур келишув, Белоруссия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида метрология соҳасини ривожланишига хизмат қилади. Мазкур меморандум асосида Белоруссияда метрология соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш, биргаликда илмий изланишлар қилиш, лойиҳаларни амалга ошириш, қонунлаштирувчи, илмий ва амалий метрология бўйича билим ва тажриба алмашиш, миллий ва ишчи эталонларни калибрлаш бўйича фаол ҳамкорлик қилиш, трейнинг-семинарлар ташкил этиш ва малака ошириш имкониятлари яратилади.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси