Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида,  «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга ошириши топшириғи берилган эди.

«Ўзстандарт» агентлиги мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугуннинг ўзида  Тошкент вилояти «Тошкент темир Бетон» УК, "East Mining Invest“ КК, «Мега блок инвест мент» МЧЖ, ”Ramuz" газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиш, маҳсулотларини сертификатлаш масалаларида ёрдам кўрсатишни бошлади.

 Ишлаб чиқаришда ишлаётган технолог мутахассисларнинг малакасини ошириш, лаборатория синовларига ўргатиш масалаларида махсус ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.