Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида, «Ўзстандарт» агентлиги ва Беларус Давлат стандартлаштириш қўмитаси ўртасида Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Имзоланган Ҳамкорлик Дастури икки давлат ўртасида стандартлаштириш, метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш ва IT-технологиялари, малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилади.

«Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси