«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департаменти, Uz TEST маркази Сурхондарё вилояти филиали ва Ўзбекистон миллий метрология институти Сурхондарё вилояти мутахассислари билан ҳамкорликда вилоятдаги мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб илм-фан ва инновацияларни қамраб олган ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишга хизмат қилувчи 44 та озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган 11 та корхона ва Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилувчи 9 та экспортёр корхоналар ҳамда 4 та янги ишга туширилган замонавий корхоналарга соҳага оид амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Агентлигининг ҳудудий корхоналарининг 15 нафар малакали мутахассислари вилоятдаги 68 та корхонага бириктирилди. Ҳар бир корхона бўйича барча маълумотлар акс эттирилган 68 та корхона Паспортлари шакллантирилди.
Корхонабай ишлаш натижасида ишлаб чиқарилаётган 37 турдаги маҳсулотларга тегишли бўлган 8 та техник регламентлар 76 та ва стандартлар етказилди.