Ўзбекистон миллий метрология институти Чирчиқ филиали масъуллари А.Даминов, Ш.Ҳайитметов ва А.Шадиматовлар «Маҳаллабай» ишлаш тизимида маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари билан учрашувлар ташкил этган ҳолда, ҳудудда фаолиятда бўлган ишлаб чиқариш корхоналари, экспортёр корхоналар, саноат кластерлари ҳамда оилавий ва хусусий тадбиркорларга соҳага оид масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқдалар.
Мутахассислар томонидан Қибрай туманидаги «Ёшлик», «Ботаника», «Ҳосилдор», «Байтқўрғон», «Олмазор», «Бўстон», «Қипчоқ», «Уймовут» маҳалла раислари билан суҳбатлар олиб борилди. Натижада ҳудуддаги “BOW Co.,LTD”, “ORZU TEKS” ишлаб чиқариш корхоналарининг 54 та ўлчаш воситаси қиёслаш кўригидан ўтказилди.