Стандартлар институтида тизимдаги раҳбар ва ходимларни республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2021 йил давлат дастурида белгиланган вазифалар ва соҳани халқаро талаблар асосида ривожлантиришга қаратилган ўқув дастури асосида махсус малака ошириш курслари ташкил этилди.
Малака ошириш курсига маъруза ва тренингларни ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари, агентлик бошқарма бошлиқлари ва илмий педагоглар жалб қилинди.
Ушбу махсус мақсадли курс дастурига асосан, 2021 йил 1 март куни тингловчилар Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Технопарк ҳудудида амалий машғулотда бўлдилар. Машғулотдан кўзланган асосий мақсад, назарий билимларни мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш амалиёти билан узвий, уйғунлаштирган ҳолда дарсларни ташкил этишдан иборат бўлди.