Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти, “UzTest” ДУК Самарқанд филиали ва “UzMMI” Самарқанд филиали масъуллари ҳудуддаги корхоналарда «Корхонабай» ишлаш тизимини йўлга қўйган ҳолда, учрашувлар ташкил этмоқда.
Навбатдаги учрашувлар Ургут туманида жойлашган “Ideal Elektro Lux” МЧЖ ҚК, “Alfa Max Alliance” МЧЖ ҚК ва “Sam-Ferre” ХК ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилди.
Учрашувда ушбу корхоналарга ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни халқаро стандартлар билан таъминлаш, маҳсулотлар сертификатлаштириш, сифат тизимларини сертификатлаштириш ва ўлчов воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказиш йўналишларида батафсил тушунчалар берилди.
Бу борадаги ишлар узвий давом эттирилмоқда.