Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Аккредитация марказининг «Синов лабораторияларини халқаро Oʼz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талаблари асосида аккредитациядан ўтказишнинг аҳамияти» мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда мутахассислар томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларига маҳсулотларнинг синови, синов лабораториялар томонидан ўтказилиши миллий қонунчилигимизда ҳамда халқаро меъёрларда белгилаб қўйилганлиги, стандарт халқаро меъёр билан тўла уйғунлашган ва халқаро талабларни ўзида мужассамлаштирганлиги, лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) нинг MRA битими талаби ҳам синов лабораторияларининг ушбу стандарт талабларига мос бўлиши каби масалалар тўғрисида маълумотлар берилмоқда.