Жорий йилнинг 1 март куни «Ўзстандарт» агентлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда “Uz-Kor Textile Technopark” биносида «Халқаро стандартларни жорий этиш ва маҳсулот экспортини ошириш» мавзусида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тўқимачилик саноати корхоналари учун семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда бугунги кунда маҳсулотлар сифатини ошириш, хорижий бозорларда тўқимачилик маҳсулотларига қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда сертификациядан ўтказиш, миллий кийим брендларини ташқи бозорларга олиб чиқиш ва товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда сертификатлаштириш органлари масъул ходимлари томонидан халқаро стандартларни жорий этиш ва сертификатлаштириш талаблари юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси халқаро ИСО 9001:2015 стандартини жорий қилганлиги боис “SGS Tashkent Ltd” (Швейцария) сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификати топширилди.