Республикамиз тўқимачилик саноатида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда халқаро эксперт иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда соҳа корхоналари учун халқаро “Oeko-Tex Standart100”, “GOTS” (Global Organic Textile Standart) ва BSI стандартлари асосида сертификатлаштириш жараёнлари ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг тартиби юзасидан батафсил тушунчалар берилди.