Стандартлар институти вакиллари ҳамда Туркия Республикасининг Турк стандартлари институти (TSE) экспертлари ўртасида видеоконференция шаклида онлайн тажриба алмашиш мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки давлат соҳа мутахассисларининг ҳамкорликдаги мулоқоти давомида стандартлаштириш фаолияти бўйича халқаро (ЕN, ISO, IEC) стандартларни қабул қилишнинг ўзига хос тартиблари, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, таржима қилиш, миллий техник қўмиталарнинг иш фаолияти, шунингдек мувофиқликни баҳолаш, ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этиш каби масалалар атрофида кенг доирада фикр алмашилди.