Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментининг «Ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган профилактика тадбирларининг бориши» мавзусидаги матбуот анжумани бошланди.
Матбуот анжуманида Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонунчилик талабларини бузилишини олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш, сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришни олдини олиш шунингдек Давлат назоратини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш каби масалалар муҳокама қилинди ва журналистларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олинди.