«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти ва Ўзбекистон Миллий метрология институти Самарқанд филиали мутахассислари ҳамда ОАВ иштирокида Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Ўтказилган давра суҳбатида Мурожаатномада 2021 йилда Республикамизнинг ривожланишининг устувор йўналишларининг мазмун ва моҳияти, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари олдига қўйилган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Мурожаатномада тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратиш, бу мақсадда 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилиш, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштириш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқиш, уларнинг сони қисқартириш ҳамда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқиш масаласи давра суҳбати жараёнида иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди.