2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс сари” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ёшлар Парламенти аъзоси А.Абдуллажонов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Ф.Омонов ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги ва унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ёш кадрлар шунингдек, онлайн тарзда ҳудудий филиаллар ёшлари иштирок этдилар.
Мазкур мотивацион учрашув тизимдаги ўз билими, салоҳияти, ташаббускорлиги, инновацион ғоялари билан мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилди.