ҚЎЛЛАРНИ ДEЗИНФEКЦИЯЛАШ ВОСИТАСИ

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Қуйиш, Кимёвий, Ёнғин, Соғлиқ учун хавфли/ бошқа турдаги хавф

Тавсифи: 50 мл яшил қопқоқли пластик идишда. Маҳсулот онлайн равишда, хусусан AliBaba Group орқали сотилган.

Хавфлилик даражаси: Маҳсулотда метанол моддаси меъёридан кам. Бу эса фойдаланувчини бактерия ва микроблардан ҳимоя қилмаслиги ва касаллик юқтиришига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари маҳсулот таркибида метанол (ўлчов қиймати: ҳажми бўйича 26%) моддаси мавжуд. Бу модда асаб тизими ва кўзга сезиларли даражада таъсир қилади. Бундан ташқари маҳсулотда хавф хатар ва қандай фойдаланиш ҳақида йўриқнома мавжуд эмас. Бу эса фойдаланувчининг маҳсулот хавф хатари ва зарари ҳақида маълумот ололмаслигини билдиради.

Маҳсулот қадоғи сифатсиз ва ёш бола уларни осонликча очиши мумкин. Агарда фойдаланувчи ёки ёш бола метанол моддасини ичиб юборса ўлимга олиб келиши ёки кўзига тегса кўриш қобилиятини йўқотишга олиб келади. Маҳсулот Биотсид маҳсулотлар талаб ва қоидаларига мувофиқ эмас.

Хабарнома Швециядан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.