Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтининг “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси: сарҳисоб ва истиқболли режалар” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тадбир давомида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасини ҳар томонлама такомиллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда Стандартлар институтининг бугунги фаолияти ва эртанги режалар, янги лойиҳалар мавзуси муҳокама қилинади.
Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорда рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омиллар, маҳаллий экспортчи тадбиркорларни амалий қўллаб-қувватлаш, миллий қонунчилик замонавий халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш масалалалари тилга олиниши кўзда тутилган.