2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон яқинда Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди. Ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги белгилаб қўйилди. Шу билан бирга ушбу ўринда «Ўзстандарт» агентлиги олдида ҳам соҳага доир бир қатор вазифалар юклатилди. Агентликнинг тизим корхонаси бўлган Ўзбекистон миллий метрология институтида ҳам ана шу талабдан келиб чиқиб ишлар амалга оширилиши бошлаб юборилди.
2020 йил давомида 94 та тадбиркорлик субъектларининг 175 турдаги 18,8 млрд.сўмлик ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилган ўлчаш воситаларини икки ой давомида мувофиқлик сертификатини тақдим этиш шарти билан божхона ҳужжатлари расмийлаштириш 1 кунлик муддатда амалга оширилиши таъминланди.
Давлат бюджетидан илк бор 2018-2023 йилларга мўлжалланган Дастурга асосан 21 дона эталонларни харид қилиш учун 5,8 млн.доллар ажратилиб,
2023 йилга қадар миллий эталонлар базасини 33 дона эталонларга етказиш режалаштирилди.
2020 йилда миллий эталонлар базаси 18 тага етказилиши билан 27 та халқаро методлар жорий қилинди ва 9 та лабораториялар ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ аккредитация қилинди. Натижада йилига 400 минг доллар иқтисод қилинишига эришилади.
Шунингдек, ЎзММИда2021 йилда эталонлар базасини 23 тага етказиш ҳамда 16 та ҳудудий филиалларда калибрлаш хизматини жорий қилиш орқали йилига 700 минг доллар иқтисод қилиниши ва калибрлаш ишларинингқиёслаш ишларига нисбатини 37 фоизга етказиш режалаштирилган.
2019 йилдан бошлаб Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТE) ёрдамида амалга оширилаётган қиймати 617,3 минг долл. бўлган «Ионлаштирувчи ва рентген нурланиш соҳасидаги иккиламчи эталонлар махсус дозиметрик лабораторияси»ни яратиш бўйича техник-кўмак лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Германиянинг JENOPTIK Robot GmbH компанияси билан ҳамкорликда қиймати 93 минг евро бўлган «Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш» лойиҳасини амалга ошириш жараёнида 6 та лаборатория ускуналари келтирилди.
Инновацион ривожланиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобига давлат гранти асосида қиймати 1 млрд. сўм бўлган 3 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда тахминий қиймати 5 млрд. сўм бўлган жами 6 та илмий лойиҳаларни тайёрлаш (жумладан, экология - 1 та, энергетика - 1 та, кимё, озиқ-овқат ва нефтгаз- 3 та, соғлиқни сақлаш -1 та) режалаштирилган.
Германиянинг Физика-Техника Федерал Институти (РТВ) билан ҳамкорлигида қиймати 1,6 млн. долл. бўлган «2019-2022 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш минтақавий лойиҳаси» доирасида сифат инфратузилмасини халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасида халқаро экспертларнинг консультациялари олинмоқда.
2020 йилдан метрология хизматлари бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва хизматларни тақдим этиш учун “metrologiya.nim.uz” ахборот тизими «ягона интерактив давлат хизматлари портали»га интеграция қилиниб,163,5 минг қиёслаш сертификатлари электрон равишда расмийлаштирилди.
Мазкур соҳада келгусида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» доирасида умумий қиймати 332 млн сўм бўлган «Е-Метрология» ахборот тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Миллий эталонлар базасини янада ривожлантириш учун умумий қиймати 2,1 млн. долларига тенг 5 та эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларинихарид қилиш ва лабораторияларга ўрнатиш;
саноат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қиймати 7,9 млрд. сўмлик 95 та юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини харид қилиш орқали калибрлаш лабораторияларини ташкил этиш;
ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича аккредитация доирасини қўшимча 40 турдаги ўлчаш воситалари гуруҳига кенгайтириш;
инвестицион лойиҳа доирасида умумий қиймати 456 минг долл. бўлган радиацияни ўлчаш йўналишида иккиламчи дозиметрия эталонлари лабораториясини яратиш;
ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш, тиббиёт ва артоф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида давлат метрология текширувини ривожлантириш мақсадида 3 та махсус мобил-кўчма лабораторияларни ташкил этиш;
ўлчашларнинг метрологик кузатилувчанлигини таъминлаш мақсадида хорижий метрология ташкилотлари билан ўзаро солиштириш ишларини ўтказиш;
калибрлаш ишларини жойлардан жорий этиш учун 16 ҳудудий филиаллар негизида масса, босим, ҳарорат ва электр ўлчаш турлари бўйича калибрлаш лабораторияларини ташкил этиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталик агентлигига тегишли пандемия даврида COVID-l9 инфекциясини аниқлашда фаолият кўрсатаётган тиббий лабораторияларидаги тест таҳлилини ўтказишда фойдаланиладиган ўлчаш воситаларини бепул қиёслаш ишлари йўлга қўйилган.