«Ўзстандарт» агентлигида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» муносабати билан ёшлар ҳамда масъуллар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда  ёшларнинг ижтимоий ҳимоялаш масаласи, лабораторияларда ишлаётган ёшларни илмий изланишлар олиб боришлари, ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифалари ёшлар иштирокида муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.