Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар ўзининг долзарблиги билан аҳамиятлидир.

Белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзстандарт» агентлигини, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, ва Ўзбекистон Миллий метрология институти Наманган филиали мутахассислари билан ташкил этилган учрашувнинг асосий мавзуси Мурожаатнома ва ундаги  йўналишларнинг мазмун ва моҳиятига қаратилди..

Учрашувда кўргазмали воситалар намойиш этилди ва Наманган вилоятидаги оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этиб, савол-жавоб тарзида соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот олдилар.