Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида юртимизнинг барча соҳаларидаги мақсад ва вазифалар белгилаб берилган.
Айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини амалга ошириш масаласи устуворлик касб этади. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент ёшлари билан ташкил этилган учрашувнинг асосий мавзуси Мурожаатнома ва ундаги устувор йўналишларга қаратилди.
Семинарда кўргазмали маълумотлар асосида Мурожаатномада белгиланган йўналишлар юзасидан ёшлар ўзларининг таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.