«Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институтида ёш мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалари ўрганилди.
«Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурида метрология соҳасида ишлаётган ёшларнинг ўрни ва вазифалари шунингдек, давлат раҳбарининг мамлакат ёшларининг Форумида сўзлаган нутқи асосида «Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс сари» шиори остида агентлик тизимидаги ёшлар билан манзилли ишларни олиб боришга алоҳида эътибор қаратилди.
Конструктив тарзда олиб борилган суҳбат натижаларига кўра, келгусида агентлик ва миллий метрология институти раҳбариятининг ёшлар билан учрашувларини тизимли ташкил этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий изланишларга йўналтириш ва бу жараёнда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги белгиланди.