Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 28 сентябрь куни ўтказилган «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология миллий тизимини ривожлантириш масалалари тўғрисида»ги йиғилишда халқаро стандартлар билан уйғунланиш даражасини 2021 йилда 21 мингтага (75 фоиз) етказиш бўйича топшириқ берилган эди.
Бугунги кунда стандартлаштириш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлашиш даражасини 75 фоизга етказиш бўйича саноат соҳалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Евросиё иқтисодий иттифоқида амалда бўлган 48 та техник регламентларга тегишли 4592 та (74 фоиз) стандартлар 2020 йилда қабул қилинди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилда 5590 тага (90 фоиз) етказилади.